«бекобод тумани» тегли мақолалар


Бекободда бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда
26 феврал 2024, 17:10

Бекободда бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси тадбиркорлар билан келишиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш эвазига 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди
19 декабр 2023, 12:38

Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 18:58

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди
3 август 2023, 18:32

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг икки тумани ҳокимларини ишдан бўшатди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.

Бекободда 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди
26 июл 2021, 12:36

Бекободда 25 нафар вояга етмаган болага ноқонуний диний таълим бераётган шахслар аниқланди

Бекобод шаҳрида яшовчи ака-укалар ўз хонадонларида вояга етмаган болаларга ноқонуний тарзда диний сабоқ бераётганликлари аниқланди. Улар болалардан 800 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача ойлик тўлов олиб келган. Ушбу шахсларга нисбатан БҲМнинг 7−8 баравари миқдорида жарима ҳамда улардан бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бекободда 301 млн сўмлик имтиёзли кредит талон-торож қилинди
13 апрель 2021, 22:27

Бекободда 301 млн сўмлик имтиёзли кредит талон-торож қилинди

Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблғлари талон-торож қилингани маълум бўлди. АТБ «Агробанк» Бекобод филиали ва иккита масъулияти чекланган жамиятга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг